Машҳур режиссёр Ўзбекистон ҳақида фильм суратга олади
Япониялик кинорежиссёр Киёси Куросава Ўзбекистон ҳақида бадиий фильм яратади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимовнинг Японияга ташрифи давомида ушбу мамлакат маданият ишлари бўйича агентлиги билан битим имзолаганди. Яқинда Япония Маданият вазирлиги сценарийни тасдиқлади. Фильмдан кўзланган мақсад – Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини илгари суриш. Киёси Куросава – мустақил кинорежиссёр, сценарийнавис, актёр, ёзувчи, кинотанқидчи. Хоррор, драма, триллер, детектив жанларида […]