ЎзА ахборот агентлиги аксарияти Ўзбекистонда очилмайдиган сайтларни шарҳлади
Агентлик Би-Би-Си Ўзбек хизмати, Озодлик радиоси, Uaport.net,
vb.kg, Sputniknews-uz.com, Kazpravda.kz, Kant.kg, ca-news.org сайтлари материлларидан иқтибослар келтирган, ёзганлари баёнини берган.
Хусусан, ЎзА Озодлик радиоси (ozodlik.org) “Ўзбекистон Президенти мусулмон мамлакатлари олимларининг фан ва технологияларни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини муносиб тақдирлаш мақсадида ИҲТ мукофотини таъсис этишни таклиф қилгани, бу, айниқса, ёш олимларга илмий-технологик йўналишлардаги изланишларини янада фаоллаштиришга рағбат бўлишини қайд этгани”ни хабар қилган.
ЎзА ахборот агентлиги тилга олган сайтларнинг кўпчилиги, хусусан, ozodlik.org сайтига Ўзбекистонда қўйилган тўсиқ йиллардан буён олинмай келмоқда.
