У ўз билганини қилади” — Асал Шодиева эрини танқид қилдими? (видео)
Асал Шодиева “ИнтервюТВ” кўрсатувида турмуш ўртоғи Шоҳруҳхон билан бўлган муносабатлари ҳақида самимий фикр билдирди.
Бошловчининг “Шоҳруҳхоннинг кийиниш услубида сизнинг қанчалик ўрнингиз бор?” деган саволига актриса шундай жавоб берди:
“Улар имиж масаласида менга унчалик ишонмайди. Ўзларига ёққан нарсани кияди. Мен салбий фикр билдирсам ҳам, 'менга шу ёқяпти', деб ўз фикрларида қолади. 10 йилдан бери турмуш ўртоғимни танисам — ҳар доим ўзига ёққан ва тўғри деб билган ишни қилади. Уларнинг шахсий ҳудудига ҳеч қачон аралашмайман. Чунки улар ижодкор инсон, ўзлари яхши билади. Қайси нарса ўзларига қулай бўлса, ўшани қилсин, дейман.”
Шундан сўнг бошловчи актрисанинг ижодига турмуш ўртоғи қанчалик аралашиши ҳақида ҳам сўради. Бу саволга жавобан Асал Шодиева:
“Албатта, аралашади. Ҳатто кўп назорат қилади. Мен эса буни хоҳлайман. Чунки уларнинг фикрлари кўпинча жуда тўғри ва фойдали бўлади”, — дея суҳбатни якунлади.
