“Orion” космик кемаси Ой денгизларидан илк фотосуратларни тақдим этди
АҚШнинг “Orion” космик кемаси Ойнинг нариги томонидан илк суратларни Ерга йўллади. Нашрлар хабарига кўра, “Артемида-2” (Artemis II) миссияси иштирокчилари бортдан олинган фотосуратлар орқали Ой юзасидаги Шарқий денгиз (Mare Orientale) ҳудудини биринчи бор кузатиш имконига эга бўлишди.
NASA баёнотида таъкидланишича, Ой денгизлари қадимий базальт лава оқимлари билан қопланган кенг пасттекисликлар бўлиб, уларнинг ичида Шарқий денгиз жойлашган кратер диаметри 900 км дан ортиқ ва у тахминан 3,8 миллиард йил аввал астероид билан тўқнашув натижасида ҳосил бўлган.
“Артемида-2” парвозида тўрт астронавт иштирок этмоқда. Улар 10 кун давомида Ой атрофини айланиб, Ой юзасига қўнмасдан қайтишлари режалаштирилган. Ушбу миссия инсоният тарихида Ой юзасининг илгари Ер юзасидан кўринмаган ҳудудларини ўрганиш имконини беради.
