Дунё иқтисодиётида давлатлар улуши: 1961–2025 йиллар (фоизда, видео)
1961–2025 йилларда дунё иқтисодиётидаги улушлар қатъий ўзгаришларни кўрсатди. Бу ҳақида Горизонт телеграм канали хабар берди.
1960 йилларда АҚШ дунё ЯИМининг (Ялпи ички маҳсулот) тақрибан 40 фоизини ташкил қилган. Шу вақтда Хитойнинг улуши атрофида 4% бўлган. 1980 йилларга келиб, АҚШ улуши пасайиб 25%га тушган, Хитой эса 2% атрофида қолган.
1990 йилларда Япония иқтисодиёти ривожланиб, 10–15% улушга эга бўлди. 2000 йилларда Хитой иқтисодий ривожланиши билан улушини сезиларли оширди ва 2025 йилга келиб дунё ЯИМида 16–17%га етказди. АҚШ эса барқарор 26% улуш билан етакчи мақомини сақлаб келмоқда. Германия ва Япония улуши ҳозирги кунда мос равишда 4–5% ва 5–6% атрофида. Бошқа мамлакатлар умумий улушда ҳали ҳам катта рол ўйнайди.
Шу орқали дунё иқтисодиёти глобал қайта тақсимланиш жараёнида эканлиги аниқ кўринади. Хитойнинг тез ўсиши ва АҚШнинг барқарор етакчилиги XI асрдаги иқтисодий куч балансини белгилайди.
