Афғонистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди
Бугун, 3 апрель куни Афғонистонда катта зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумот берди.
Маълум қилинишича, зилзила соат 21:12 да рўй берган. Эпицентр Тошкентдан 526 км жануби-шарқда жойлашган бўлиб, магнитудаси 6, чуқурлиги 207 км ни ташкил этади. Эпицентр Бадахшон, Афғонистонда жойлашган. Ҳудуд координаталари: 36,69 даража шимолий кенглик ва 70,76 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистоннинг турли вилоятларида зилзила қуйидаги қувватда сезилди:
- Сурхондарё — 3 балл, 314 км
- Фарғона — 2-3 балл, 420 км
- Сирдарё — 2-3 балл, 457 км
- Жиззах — 2-3 балл, 457 км
- Самарқанд — 2-3 балл, 468 км
- Андижон — 2-3 балл, 477 км
- Наманган — 2-3 балл, 485 км
- Қашқадарё — 2-3 балл, 499 км
- Тошкент вилояти — 2-3 балл, 520 км
- Тошкент шаҳри — 2-3 балл, 526 км
Шу тариқа, Афғонистондаги сейсмик фаолият Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилиши мамлакат аҳолисини эҳтиёткорликка чорлайди.
