Жалолободда 70 ёшли отахон набирасини зўрлашда гумонланди
Бугун, 9 февраль куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятига қарашли Бозор-Қўрғон туманида истиқомат қилувчи 70 ёшли эркак 14 ёшли набирасини зўрлашда гумон қилиниб, қўлга олинди.
Бу ҳақда Qalampir.uz нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, вояга етмаган қиз ҳозирда ҳомиладор ҳолатда экани аниқланган. Қизалоқнинг яқин қариндошлари ушбу ҳолатдан хабардор бўлиши билан дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли суд-тиббий ва бошқа экспертизалар тайинланган. Гумонланувчи шахс икки ой муддатга тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Айни пайтда воқеа бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
