Добавить новость
123ru.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30
31

Мобил алоқада янги қоидалар: абонентларга катта енгиллик беради

0

Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш қоидаларининг янги таҳририни давлат рўйхатидан ўтказгани ҳақида хабар берилди. Янгиланган тартибнинг асосий мақсади оддий абонент учун “оворагарчиликни” камайтириш, хизматларни тушунарли ва адолатли қилиш.

Қуйида ҳужжатда белгиланган энг муҳим янгиликлар:

  1. Рақам “ўчиб кетиши” учун муддат узайтирилади
    Мобил алоқа абонентининг шахсий ҳисобида пул етарли бўлмай, хизматдан фойдаланиш давом этмаса, оператор билан тузилган шартномани бекор қилиш (“мавжуд бўлмаган рақам” ҳолатига ўтказиш) муддати 2 ой эмас, 1 йил бўлиши кўзда тутилмоқда. Яъни рақамингиз тезда “йўқолиб қолмайди”, вақти кўпроқ бўлади.

  2. Тарифни бепул алмаштириш имкони
    Абонент амалдаги тариф режасини исталган бошқа тариф режасига бепул алмаштира олади. Фақат муайян гуруҳ ёки чекланган ҳудуд учун махсус қилинган алоҳида тарифларга ўтиш истисно сифатида қайд этилган.

  3. Тариф ўзгарса 15 кун олдин огоҳлантириш шарт
    Агар тариф шартлари ўзгарса, абонентлар камида 15 кун олдин ОАВ, расмий веб-сайт ёки СМС орқали мажбурий тарзда хабардор қилиниши белгиланган. Бу “эртага нарх ўзгарибди” деган сюрпризларни камайтиради.

  4. Сайёр хизмат йўлга қўйилади
    Хизмат кўрсатиш пунктига бориш имконияти чекланган фуқаролар учун яшаш жойига бориб хизмат кўрсатиш, шунингдек олис ва етиб бориш қийин ҳудудларда сайёр мобил алоқа хизматларини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

  5. Ҳисобни атайлаб қарзга киритиб қўйиш тақиқланади
    Тариф бўйича абонент тўлови ва хизмат учун маблағ ечишда ҳисобни салбий ҳолатга, яъни қарздорликка тушириб юборишга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.

  6. Виртуал қабулхонага кеча-кундуз бепул қўнғироқ
    Президент виртуал қабулхонасининг ишонч телефонларига 24/7 тартибда бепул қўнғироқ қилиш белгилангани айтилди.

  7. Рақамни кўчириш тезлашади
    Мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш (MNP) 8 иш соати эмас, 20 дақиқа ичида амалга оширилиши белгиланмоқда.

  8. Пуллик контент хизматларида “ёпишиб олиш”га йўл йўқ
    Абонентларнинг энг кўп асабини ейдиган мавзулардан бири ҳам тартибга солиняпти. Пуллик қўшимча хизматларга обуна қилиш бўйича янги тартибга кўра:

  • хизматларни фаоллаштириш операторнинг мобил иловаси ёки USSD кодлар орқали амалга оширилади;

  • абонентнинг аниқ розилигисиз хизматни автоматик улаш ёки аввал бепул бўлган хизматни пулликка айлантириш мумкин эмас;

  • контент провайдерлар бериладиган барча пуллик хизматлар бошидан нофаол ҳолатда бўлиши шарт.

Қачондан ишлайди?

Маълум қилинишича, ҳужжат расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач, яъни 27 апрелдан кучга кириши белгиланган.

Хулоса битта: янги қоидалар амалда тўлиқ ишласа, абонент учун “майда” кўринган, лекин ҳаётда жуда кўп бош оғритадиган масалалар анча енгиллашади. Энг муҳими — хизматлар очиқроқ, розилик аниқроқ, тартиб эса тезроқ бўлиши керак.






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net