Добавить новость
123ru.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30
31

Ўзбекистон аграр сектори маҳсулоти қарийб 539 трлн сўмга етди

0

2025 йилда Ўзбекистонда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги барқарор ўсишни кўрсатди. Йил якунларига кўра, ушбу тармоқларда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар умумий қиймати 538 919,7 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, асосий улуш — 518 822,7 млрд сўм — деҳқончилик, чорвачилик, овчилик ҳамда уларга боғлиқ хизматлар ҳиссасига тўғри келди. Ўрмон хўжалигида 15 081,5 млрд сўмлик, балиқчиликда эса 5 015,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Ҳудудлар кесимида ўсиш суръатлари бўйича Сирдарё (106,9%), Фарғона (105,6%), Хоразм (104,9%), Қорақалпоғистон (104,9%), Андижон (104,7%) ва Навоий (104,7%) етакчи бўлди. Нисбатан мўътадил ўсиш Самарқанд (103,3%), Сурхондарё (103,8%), Тошкент (104,2%) ва Қашқадарё (104,3%) вилоятларида қайд этилди.

2025 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 508 711,1 млрд сўмга тенг бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 4,4% кўпдир. Деҳқончилик йўналишида 243 007,7 млрд сўм (7,2% ўсиш), чорвачиликда 265 703,4 млрд сўм (1,6% ўсиш) натижа қайд этилди.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг энг катта ҳажмлари Самарқанд (57 963,3 млрд сўм), Андижон (50 263,3 млрд сўм), Қашқадарё (49 950,0 млрд сўм) ва Тошкент (48 794,1 млрд сўм) вилоятларида кузатилди. Энг паст кўрсаткичлар эса Сирдарё (17 263,2 млрд сўм), Қорақалпоғистон (19 932,0 млрд сўм) ҳамда Навоий (23 574,3 млрд сўм) ҳудудларига тўғри келди.

Хўжалик тоифалари бўйича маҳсулотнинг асосий қисми деҳқон ва томорқа хўжаликларида шаклланди — 62,3%. Фермер хўжаликлари 29,4% улушни таъминлади, қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳиссаси 8,3% бўлди.

Дон етиштиришда асосий юк фермалар зиммасида: умумий ҳажмнинг 75,7%и фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. Деҳқон ва томорқа хўжаликлари 12,7%, ташкилотлар эса 11,6%ни берди. Картошка ҳамда сабзавот етиштиришда деҳқон хўжаликлари етакчи, полиз экинларида эса фермерлар устун. Мева-резаворлар ва узум ишлаб чиқаришида фермерлар ҳамда деҳқон хўжаликлари улуши деярли тенг тақсимланган.

Чорвачилик маҳсулотлари қиймати 265 703,4 млрд сўмни ташкил этиб, тармоқда 1,6% ўсиш қайд этилди. Энг йирик ишлаб чиқарувчи ҳудудлар қаторида Қашқадарё (31 655,4 млрд сўм), Самарқанд (29 797,9 млрд сўм), Бухоро (25 833,9 млрд сўм), Тошкент (25 654,2 млрд сўм) ва Жиззах (21 429,6 млрд сўм) бор. Энг паст кўрсаткичлар Сирдарё (7 489,8 млрд сўм), Қорақалпоғистон (10 961,9 млрд сўм) ва Навоий (16 256,3 млрд сўм)да қайд этилди.

Маҳсулот турлари бўйича ўсиш қуйидагича бўлди: гўшт — 101,5%, сут — 101,2%, тухум — 107,0%, қирқилган жун — 104,1%, қоракўл териси — 104,4%, овланган балиқ — 103,4%.

Ишлаб чиқариш таркибида гўшт ва сутнинг асосий қисми деҳқон хўжаликлари ҳисобидан: мос равишда 81,3% ва 90,6%. Тухум, жун ҳамда қоракўл териси бўйича ҳам шунга яқин тақсимот кузатилади. Балиқчилик маҳсулотларида эса фермер хўжаликлари улуши юқорироқ бўлиб, 56,6%ни ташкил этди.

2026 йил 1 январ ҳолатига кўра, йирик шохли қорамол сони 14 522,8 минг бошга етди (+0,9%), сигирлар — 5 154,4 минг бош (+0,3%), қўй ва эчкилар — 24 970,2 минг бош (+1,4%), отлар — 299,6 минг бош (+5,9%), паррандалар — 118 652,6 минг бош (+10,6%).

Чорва бош сони таркибида йирик шохли қорамол, сигирлар ҳамда қўй-эчкилар бўйича деҳқон ва томорқа хўжаликлари устунлигини сақлаб қолди. Отлар ва паррандаларда улуш нисбатан мувозанатлироқ кўринса-да, етакчилик барибир деҳқон хўжаликлари томонида қолмоқда.

Умуман, 2025 йил натижалари аграр тармоқда ишлаб чиқариш кенгайгани, турли хўжалик тоифалари фаол иштирок этгани ва мамлакатнинг озиқ-овқат ҳамда иқтисодий барқарорлиги мустаҳкамланаётганини кўрсатди.






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net