Добавить новость
123ru.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

Оғир туман ва маҳаллаларга катта маблағ йўналтирилади

0

Мамлакатда камбағаллик ва ишсизликни кескин камайтириш учун “оғир” деб баҳоланган ҳудудларга янги, анча катта молиявий қўллаб-қувватлаш механизми ишга туширилмоқда. Эндиликда вилоят ҳокимлари ҳар бир “оғир” туманга 10 миллиард сўмдан, 903 та “оғир” маҳалланинг ҳар бирига эса 1 миллиард сўмдан маблағ ажратади.

Маълум қилинишича, туманларда ўтказилган ўрганишлар натижасида инфратузилма ҳолати, аҳоли турмуш даражаси, бизнес фаоллиги, молиявий имкониятлар каби 20 та мезон асосида 37 та “оғир” туман аниқланган. Шунингдек, ҳар бир туман чуқур таҳлил қилиниб, камбағаллик улуши юқори бўлган 903 та “оғир” маҳалла танлаб олинган.

Эътиборли жиҳати шундаки, камбағал оилаларнинг учдан бир қисми ва ишсизларининг 21 фоизи айнан ушбу 37 та туман ҳамда 903 та маҳаллага тўғри келиши аниқланди. Демак, муаммонинг “оғир қисми” қаерда экани аниқ кўрсатиб қўйилди.

Бундан ташқари, яна 33 та туман ва 330 та “оғир” маҳаллага “Янги Ўзбекистон” қиёфасини олиб кириш бўйича ишлар бошлангани айтилди. Давлат раҳбари бу йўналишда асосий кучни 70 та туман ва қарийб 1 мингта “оғир” маҳаллага тўғри йўналтириш орқали республикада камбағаллик даражасини камида 3 фоизга пасайтириш мумкинлигини таъкидлади.

Ҳудудлардаги аҳоли ва тадбиркорлар эса кўп ҳолатда солиқ имтиёзидан кўра, ҳаёт учун энг керакли нарсани сўраяпти: йўл, сув ва электр таъминоти. Шу боис жорий йил инфратузилмани яхшилаш учун вилоятларга 20 триллион сўм ажратилиши, шу маблағнинг 12 триллиони эса айнан “оғир” туман ва маҳаллаларга йўналтирилиши белгиланди.

Яна бир муҳим ўзгариш: республикадан маҳаллий бюджетга қайтариладиган маблағ икки баробар оширилиб, ҳокимларга 4 триллион 200 миллиард сўм берилади. Ана шу ресурслар ҳисобидан вилоят ҳокимлари “оғир” туманга 10 миллиард сўмдан, 903 та маҳалланинг ҳар бирига 1 миллиард сўмдан ажратади.

Бунга қўшимча равишда, ҳар бир “оғир” туманга яна 50 миллиард сўм, “оғир” маҳаллага 2 миллиард сўмдан қўшимча маблағ йўналтирилиши ҳам белгиланди. Бу эса туман ҳокимлари ва маҳаллий кенгашлар “оғир” туман ва маҳаллалар учун қўшимча равишда яна 4 триллион сўм олади, дегани.

Давлат раҳбари бу маблағлар “шунчаки сарф” бўлиб кетмаслиги кераклигини алоҳида қаттиқ таъкидлаб, ҳокимларга очиқ огоҳлантириш берди: маблағлар инфратузилмани яхшилаш орқали камбағаллик ва ишсизликни камида икки баробар қисқартиришга хизмат қилиши шарт.

Шунингдек, “оғир” туман ҳокимлари аҳолисига тўғридан-тўғри мурожаат қилиши, маҳаллама-маҳалла юриб, қайси ҳудудда нечта одам ишли бўлиши, қанча оила камбағалликдан чиқарилиши бўйича аниқ тушунтириш бериши кераклиги айтилди. Яъни, энди ҳисобот “қоғозда” эмас — одамлар олдида, маҳаллада бўлади.

Президентнинг фикрича, шунча маблағ ажратилгандан кейин туман ҳокими халқ олдида масъулият олиб, натижа учун жавоб бериши шарт. Ҳокимлик фаолиятига эса халқнинг ўзи баҳо бериши керак.

Қисқаси, тизим янги босқичга чиқяпти: маблағ бор, йўналиш бор, талаб ҳам аниқ. Энди энг муҳим нарса — ижро. Чунки халқ натижани ҳисоботдан эмас, ўз маҳалласидаги йўлда, сувда, ёруғликда ва иш ўрнида кўришни хоҳлайди.






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net