Пенсияни нақд шаклга ўтказиш Ягона портал орқали осонлашди
Энди фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали пенсия тўловларини нақд шаклга ўтказиш имкониятига эга бўлди. Мазкур хизмат портал доирасида ишга туширилди.
Ушбу имконият орқали фойдаланувчилар уйидан чиқмаган ҳолда, шунингдек, Пенсия жамғармасининг туман ёки шаҳар бўлимига боришга ҳожат қолмасдан, ўз пенсиясини нақд тарзда олиш учун мурожаат қилиши мумкин.
Маълум қилинишича, хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, жараён фуқаролар учун янада қулай ва тезкор тарзда ташкил этилган.
