Тошкентда 170 йиллик рекорд иссиқ қайд этилди
Uzb_Meteo канали муаллифи 2025 йилги иссиқ об-ҳаво фонида пойтахтдаги ноодатий статистикани тилга олди: ўтган йил Тошкент учун сўнгги 170 йилдаги энг иссиқ йил бўлди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Мутахассиснинг қайд этишича, йил давомида меъёридан паст ҳарорат кузатилган бирор ой бўлмаган. Натижада Тошкентда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 17,3 даражани ташкил этиб, тарихий максимум янгиланди.
Бунгача рекорд 2023 йилга тегишли эди — ўшанда ўртача йиллик ҳарорат 17,0 даражага чиққан. Энг совуқ йил эса 1920 йил бўлиб, ўша даврда ўртача йиллик кўрсаткич 11,8 даража атрофида қайд этилган.
