Ўзбекистонда оналар ўлими 25%га камайди
2025 йил ноябр ойининг бошига келиб, Ўзбекистонда оналар ўлими ҳолатлари 25 фоизга камайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситхонова маълум қилди.
Ушбу кўрсаткич Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан амалга оширилган "Ҳаётнинг соғлом бошланиши — фаровон келажак гарови" дастури доирасида қайд этилди. Йил охирига қадар бу кўрсаткич 30 фоизга етиши мумкинлиги айтилмоқда.
Эришилган натижаларга оналар орасида касалликларни эрта аниқлаш ва ҳомиладорлик даврида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали эришилганини қайд этди Баситхонова.
