Добавить новость
123ru.net
World News
Июль
2025

Ёрдам қутилари — кўзбўямачилик!

0

Ғазо секторида халқаро ёрдам олиш тобора ҳалокатли тус олиб бормоқда. Сўнгги воқеаларда, инсонийликка зид ҳолат сифатида, аёллар учун махсус ажратилган ёрдам куни ҳам ўлим билан якунланди.

24-июл куни, GHF ижтимоий тармоқларда "фақат аёллар учун" озиқ-овқат тарқатиш куни эълон қилган эди. Рафаҳ жанубидаги Саудия туманида ташкил этилган тадбирда, эркаклар келмаслиги сўралган. Эълон расмий саҳифаларда куляётган аёллар ва ёрдам қутилари тасвирланган суратлар билан берилган.

Аммо бу ғоят оғир шароитда яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун, хавфсизлик кафолати эмас эди. Шу куни камида икки аёл ҳалок бўлди. Улар орасида 7 фарзанд онаси – Марям ҳам бор эди.

Ёрдам учун чиққан онанинг ўлими
Марямнинг эри уруш бошида ҳалок бўлган, фарзандлари билан бирга охирги ҳафталарда фақат ясмиқ шўрвасида яшаб келган эди. Опаси Хавланинг айтишига кўра, болалари бу хавфли юришга чиқмасликни айтган бўлишига қарамай, Марям "аёллар куни" сабаб хавф камайган бўлиши мумкинлигини ўйлаган.

Аммо ёрдам тарқатиш нуқтасига етиб борганларида саҳна мутлақо назоратдан чиққан эди. "Аёлларни орқага суриш учун қалқовуч газ, сўнгра шовқинли гранаталар қўллашди", деди Хавла. Улар одамлар ичида адашиб қолган, Хавла опасига қўнғироқ қилганида эса, телефонни нотаниш инсон кўтарган: "Телефон эгаси отиб кетилган, ҳозир Қизил Хоч шифохонасига олиб борилмоқда", деган у.

Кейинги қўнғироқларда Марям бошидан яраланганини, сўнг эса вафот этганини билдирганлар. "У болалари учун овқат излаб чиққан эди, аммо жони билан тўлаган", деди Хавла.

Тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони ортмоқда
БМТ маълумотларига кўра, GHF тизими жорий этилган май ойидан бери, 1000 дан ортиқ фаластинликлар, асосан ёрдам олишга уринганда, Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилган. Кўплаб ҳолларда отишмалар ёрдам тарқатиш нуқталари яқинида содир бўлмоқда.

GHFда ишлаган собиқ америкалик ҳарбий, Антонининг айтишига кўра, у ҳеч қачон бу даражадаги "қаттиққўллик ва бегуноҳ, оч-наҳор аҳоли устидан заруратсиз куч қўллашни" кўрмаган. У Исроил ҳарбийлари ва хавфсизлик ходимлари томонидан тинч фуқароларга қарата ўқ узилаётганига гувоҳ бўлганини айтди.

Гуманитар тизим танқид остида
GHF тизими АҚШ ва Исроил кўмагида жорий этилган бўлиб, БМТ ва йирик халқаро ташкилотлар бу тизимни танқид қилмоқда. Олдин Ғазо бўйлаб 400 та ёрдам тарқатиш пунктлари мавжуд бўлган бўлса, ҳозирда бор-йўғи 4 та GHF маркази фаолият юритмоқда. Улардан фақат 1-2 таси кунига ишлайди, уларга етиб бориш эса ўта хавфли – одамлар ҳарбий зоналарга киришга мажбур бўлмоқда.

БМТ бу тизимни "ахлоқан номақбул" деб атап, ҳамкорликдан бош тортган. Айрим Европа давлатлари ҳам GHF орқали озиқ-овқат етказиб беришни танқид қилган. Исроил эса БМТ тизими орқали ёрдамларни ҲАМАС назорат қилаётганини даъво қилмоқда, аммо бу бўйича тизимли далиллар тақдим қилинмаган.

Гуманитар инқироз: очлик ўлим ҳолатлари ортмоқда
Ғазода кундалик очликдан ўлим ҳолатлари тобора кўпаймоқда. БМТ вакиллари инсоний фалокат олдини олиш учун ҳудудга ёрдам "сув тошқини каби" етказилиши кераклигини айтмоқда. Халқаро ҳуқуққа кўра, Ғазо устида ҳарбий назоратни амалга ошираётган Исроил тинч аҳолини ҳимоя қилиш, озиқ-овқат билан таъминлаш мажбуриятини зиммасига олган.

Аммо амалда – одамлар ҳаёти йўқотилмоқда.
"Мен фақат битта нарса тилайман – бу марказлар ёпилсин. Улар ўлим тузоғи", дейди Марямнинг опаси Хавла. "У болалари учун овқат излаб чиққан эди, лекин жасадини одамлар кўтарганча қайтди."






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net