Uber АҚШда аёллар учун янги хавфсизлик имкониятини жорий қилади
0
Янги функция орқали аёл йўловчилар илова орқали сафар учун аёл ҳайдовчини танлаш имкониятига эга бўлади. Агар бу имкониятда кутиш вақти узоқлашса, йўловчи бошқа вариантни танлаши мумкин бўлади. Аёл ҳайдовчилар эса илова орқали “аёл йўловчи афзаллиги”ни ёқиб қўйишлари мумкин.
Uber ва Lyft каби хизматлар хавфсизлик масаласи билан бир неча йилдан бери курашиб келмоқда. 2021-2022 йилларда Uber’да 36 та жисмоний зўравонлик ҳолати қайд этилган, аёлларнинг хавфсизлигини ошириш мақсадида бир неча янги функциялар жорий қилинди. Шу билан бирга, Uber аёл ҳайдовчилар сонини оширишга ҳаракат қилмоқда ва “аёллар афзалликлари” функцияси икки томон учун ҳам қулайлик яратиши кутилмоқда.
