"Губка Боб" яна катта экранда: Янги 3D фильм тизери чиқди
0
Фильм ҳақида муҳим маълумотлар:
- Бу франшизадаги тўртинчи тўлиқ метражли фильм ҳисобланади.
- Унда асосий қаҳрамонлар — Губка Боб, Патрик ва бошқалар янги ва ҳайратомуз синовларга дуч келишади ва ҳар доимгидек саргузашт излайдилар.
- Янги фильм 3D-анимация форматда суратга олинган. Бу аввалги 2Д сериал услубидан фарқ қилади.
Жамоа ҳақида:
Режиссёр — Дерек Драймон (унинг тўлиқ метражли фильмдаги илк иши).
Сценарий муаллифлари — Пем Брейди ва Метт Либерман.
Продюсерлар — Пем Брейди, Лиза Стюарт ва Аарон Демом.
2024 йил июн ойида Нетфлих Губка Боб дунёсидаги машҳур салбий қаҳрамон — Планктон ҳақида алоҳида мультфильм чиқариши маълум қилинган эди. Унинг тизери ва постери февралда тақдим этилган.
