"Wednesday" трейлери намойиш этилди: иккинчи мавсумда нималар кутмоқда?
0
Янги трейлер Wednesday’ни яна «Nevermore» академиясига қайтган ҳолда намоён этади. Бу гал у нафақат ўзининг, балки севган инсонининг ҳаёти учун ҳам курашишига тўғри келади. Академия деворлари орасида яна таҳдидли сирлар яширинган — ва улар ҳар қадамда Wednesday’ни кутиб турибди.
Бош рол ижросини амалга оширган Женна Ортега интервьюсида таъкидлашича, янги мавсум slasher, яъни «қўрқув ва жанговар триллер» услубидан илҳом олган. Демак, бу сафар Wednesday кўпроқ жиддий, драматик ва ҳаяжонли саҳналарда намоён бўлади.
Netflix платформаси томонидан сериалнинг иккинчи фаслининг чиқиш санаси аниқ кўрсатилмаган бўлса-да, яқин кунларда намойиш этилиши кутилмоқда.
«Wednesday» сериали 2022 йилда илк бор намойиш этилган ва қисқа муддат ичида жаҳон бўйлаб миллионлаб мухлисларни ўзига мафтун этган эди. Унда ғалати ва кутилмаган шижоат билан ҳаракат қиладиган Wednesday Addams образи нафақат тинчликни бузади, балки ҳақиқатни очиш учун ҳеч нарсадан қайтмайди.
