Дубайда электролёт таксилар 2026 йилда парвозга тайёр
0
Joby Aviation компанияси томонидан ишлаб чиқилган электролётлар одатий вертолётларга нисбатан бир қанча устунликларга эга. Улар овоз жиҳатидан анча тинч — кам шовқинли ҳисобланади, бу эса шаҳар муҳити учун жуда қўл келади. Шу билан бирга, парвоз тезлиги ҳам юқори — электролёт соатига 320 километргача учиши мумкин. Унинг аккумулятори бир марта тўлиқ қувватланганда 240 километр масофага етиш имконини беради.
Лойиҳа доирасида парвозлар шаҳарнинг муҳим нуқталарида — Дубай халқаро аэропорти, Dubay Marina, Palm Jumeirah ороли ва марказий туманлардан амалга оширилади. Бу орқали аҳоли ва сайёҳларга тез, қулай ва илғор транспорт хизмати тақдим этилади.
Айни вақтда парвоз нархлари ва чипталар сотуви ҳақида расмий маълумот берилмаган. Аммо шаҳар маъмурияти ушбу хизмат кенг омма учун мақбул ва рақобатбардош бўлишини таъминлаш ниятида.
