Қарздорлик сабабли, кўчмас мулк бой берилди
0
Бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган ҳамда гаров мулки бўлган кўчмас мулклар тегишли тартибда хатлаб қўйилган.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, хатланган кўчмас мулклар электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.
Жорий йилнинг апрель ойида ўтказилган аукцион савдоларида сотувга чиқарилган бино харидор топилмаганлиги сабабли сотилмаган.
Шунда ушбу мулклар қарздорлик эвазига ундирувчи АТ “Миллий банк” балансига ўтказиб берилган.
