Добавить новость
123ru.net
World News
Июнь
2025

Туркияда Қурбон ҳайити кунида минглаб одам жароҳатланди — сабаб нима?

0
Туркияда Қурбон ҳайити куни, қурбонлик маросимлари чоғида минглаб одамлар турли даражада тан жароҳати олгани маълум бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг соғлиқни сақлаш вазири Кемал Мемисўғлу ижтимоий тармоқларда тарқатган маълумотида маълум қилди.

Вазирнинг келтиришича, Қурбон ҳайитининг илк кунида қурбонлик сўйиш маросими жараёнида тан жароҳати олганлар сони 14 минг 372 нафарга етган. Уларнинг орасида энг кўп шикастланганлар Анқара шаҳрида (1049 киши) қайд этилган бўлса, Истанбулда бу рақам 753, Коняда эса 655 нафарни ташкил этган. Бу воқеалар мамлакат бўйлаб шифохоналарга жуда катта юк тушишига сабаб бўлган.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги бу жароҳатларнинг аниқ сабаблари ва уларнинг оғирлиги ҳақидаги тафсилотларни маълум қилмаган. Аммо кўп ҳолларда қурбонлик сўйиш жараёнида профессионал тажрибага эга бўлмаган одамларнинг ўзи бу ишни амалга ошириши турли нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.

Вазир Кемал Мемисўғлу ушбу вазият юзасидан изоҳ бериб, қурбонлик қилиш жараёнида хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор бериш зарурлигини таъкидлади ва бу ишни малакали мутахассисларга топшириш кераклигини қайта-қайта уқтирди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Қурбон ҳайити Ислом динида энг улуғ ва муҳим байрамлардан бири саналади. Туркияда бу байрам ҳар йили жуда катта миқёсда нишонланади ва қурбонлик қилиш энг кенг тарқалган анъаналардан биридир. Мамлакат бўйлаб миллионлаб одамлар бу маросимда иштирок этишади. Бироқ, кўпчилик қурбонлик қилиш маросимида зарур бўлган хавфсизлик чоралари ва тажрибага эътиборсизлик қилиши, жуда кўп одамларнинг жароҳатланишига олиб келади.

Бундай вазиятлардан қочиш учун турк ҳукумати томонидан ҳар йили байрам олдидан махсус кўрсатмалар тарқатилади ва фуқаролардан фақат махсус ажратилган жойларда ҳамда малакали касбий мутахассислар назоратида қурбонлик маросимларини амалга ошириш сўралади.

Жорий йилда ҳам байрам муносабати билан турли хавфсизлик тадбирлари кучайтирилганига қарамасдан, бу каби кўнгилсиз ҳолатлар сезиларли даражада юз бергани аниқланди.

Мутахассислар ва шифокорлар қурбонлик қилиш жараёнида махсус асбоблардан тўғри фойдаланишни, шунингдек, бу маросимда профессионал кўникмаларга эга бўлмаган одамларнинг иштирокини чеклашни тавсия этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда жорий йилда Қурбон ҳайити 6 июнь санасида нишонланди ва мамлакат бўйлаб кенг қамровли маросимлар ўтказилди. Бундай кўнгилсиз ҳолатлар бу каби катта анъаналарда хавфсизликка янада жиддий эътибор бериш зарурлигини кўрсатмоқда.





Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net