Xpeng сунъий интеллект ва илмий тадқиқотларга $1,3 млрд сармоя киритади
0
Xpeng аввал ҳам 50 миллиард юан ($6,8 миллиард) маблағни тадқиқот ва ишланмалар учун сарфлаган. Бош директорнинг фикрига кўра, автоном бошқарув технологиясидаги ютуқлар кейинги 5 йил ичида Хитой автомобил саноатини тубдан ўзгартириши мумкин. Бу трансформация Хитой автомобилсозлигига электромобиллар олиб келган инқилобдан ҳам катта бўлиши мумкин.
Ҳозирда Xpeng автомобилларининг барчаси L2 даражадаги автоном бошқарув тизимига эга, компания эса 2024-йил охиригача айрим машиналарида L3 даражасини жорий этишни режалаштирмоқда.
