Добавить новость
123ru.net
World News
Ноябрь
2023

Дарахтларга шикаст етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

0

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддаларига қўшимча ва ўзгартириш киритилмоқда.

Мақсад дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарликни кучайтиришдир. Хусусан, МЖтКнинг 79-моддасига киритилаётган ўзгаришларга кўра, дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш фуқароларга БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача (айни дамда 5 бараваридан 10 бараваригача), мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача (айни дамда 10 бараваридан 15 бараваригача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашё ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси мусодара қилиниб, фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача (айни дамда 10 бараваридан 20 бараваригача), мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш (айни дамда БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жарима) жазоси қўлланилади.

Қолаверса, 79-моддага 4-қисм ҳам қўшилмоқда. Унга кўра, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан мансабдорлар БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жаримага тортилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 543–И-сонли Қонунига 49-моддасига иккита қисм қўшилмоқда.

49(1)-моддага кўра, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини ғайриқонуний равишда кесган ёки йўқ қилган ҳуқуқбузарлар ҳар бир дарахт ва бута ўрнига ўша жойда қимматбаҳолиги жиҳатидан кам бўлмаган 100 туп дарахт ва бута кўчатини экиши белгиланмоқда. Бу Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларининг қарорига кўра амалга оширилади ва ҳуқуқбузар дарахтларни ўз ҳисобидан экиб, 3 йил давомида парвариш қилади. Агар ушбу жойда дарахт ва бута кўчатларини экиш учун ер майдони етарли бўлмаса, дарахт ва бута кўчатларининг қолган қисми тегишли маъмурий-ҳудудий бирликдаги бошқа жойга экилади.

Ғайриқонуний кесилган ёки йўқ қилинган дарахтлар ва буталарнинг қиймати, уларнинг ўрнига экиладиган кўчатларнинг турлари, шунингдек, экиш муддатлари ва жойини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

49(2)-моддасига кўра эса давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини ғайриқонуний кесган, йўқ қилган юридик шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жаримага тортилади.

Дарахт ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди.






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net