Шишни бартараф этадиган маҳсулотлар
Қалампир.
Энг фойдали – калий ва магнийнинг юқори миқдори билан ажралиб турадиган маҳсулот. Бундан ташқари, шиш билан курашда самарали таъсир кўрсатади, чунки у танадан ортиқча туз ва токсинларни чиқариб юборади.
Бодринг.
У, айниқса, юракдан келиб чиқадиган шишлардан халос бўлишга ёрдам беради. Янги, масалан, кўкатли ва помидорли салатлар билан овқатланиш яхшидир.
Петрушка.
Бу кўкат танадан ортиқча суюқликни олиб ташлашга ёрдам беради ва шишишни бартараф этиш жараёнини тезлаштиради. Кечқурун петрушкали салат истеъмол қилиш эрталабки шишларни бартараф қилади.
Бақлажон.
Шишишнинг олдини олиш ва даволашда қайнатилган ёки буғланган бақлажонни мунтазам истеъмол қилиш муҳим аҳамиятга эга. Сабзавот организмдан тузларни олиб ташлашга ёрдам беради, бу кўп ҳолларда суюқликни ушлаб туришнинг сабаби ҳисобланади.
«Соғлом ҳаёт»
