Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди
Япония ҳукумати тўлиқ истеъфога чиқди ва бош вазир Фумио Кисида ўз вазирларининг илтимосларини қабул қилди, деб хабар бермоқда Kyodo агентлиги.
Энди бош вазир Либерал-демократик партиянинг ҳукмрон коалициядаги шериги Комеито партияси раҳбари Натсуо Ямагучи билан вазирлар маҳкамасини шакллантириш масаласини муҳокама қилади. Кейин янги вазирлар маҳкамаси тузилади, шундан сўнг уни Япония императори Нарухито тасдиқлаш маросимидан ўтади.
Янги вазирлар маҳкамаси 19 вазирдан иборат бўлади. Улардан 11 нафари биринчи марта вазирлик портфелини олади. Янги ҳукуматнинг беш нафар аъзоси — аёллардан иборат.
