Автобус носоз йўл сабаб шикастланди – “Тошшаҳартрансхизмат”
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ «Кинг Лонг» русумли автобуснинг ўрта қисми (гармошка) шикастланганлиги юзасидан Расмий маълумот берди:
«Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 21:35 да, «Кинг Лонг» русумли, автобус йўлнинг қатнов қисмида жойлашган қудуқнинг атрофи чўкиши оқибатида чуқурлик ҳосил бўлган ва автобуснинг ўрта ғилдираклари қудуққа тушиб кетиши натижасида, маҳкамланган қудуқ қопқоғи автобуснинг уланган таг ва ўрта қисми(гармошка)га шикаст етказган. Мазкур ҳодиса натижасида автобусдаги йўловчиларга зарар етмаган. Автобус техник шикастланган”, – дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизматининг расмий хабарида (https://t.me/tshtxuz/5174).
