Қозоғистонда блогерлар солиқ тўлайдиган ва “фейк” учун жазоланадиган бўлди
Жорий йилнинг 1 сентябридан кучга кирувчи қонунга асосан блогерлар ўз ижтимоий тармоқларида, блогларида ва бошқа ресурсларида жойлаштирилган рекламадан тушадиган даромадидан солиқ тўлайди. Блогерлар мазкур рекламаларни белгиланган тартибда маркировка қилиши шарт бўлади. Бундан ташқари улар расман бухгалтерлик ҳисоб-китобини олиб боришга мажбур.
Қонунга асосан қозоқ тили онлайн платформалардаги интерфейсларга интеграция қилинади.
Фейк маълумот тарқатгани учун жисмоний шахс бўлган блогерлар 69 минг тангга (155 доллар), юридик шахс бўлган инфлюенсер тадбиркорлар 138 минг танга (311 доллар) жаримага тортилади.
Қозоқ ҳуқуқ фаоллари мазкур қонун ҳукуматга ўзига мақбул бўлмаган блогерларни жазолаш учун қурол бўлиши мумкинлигидан ташвиш билдирмоқда.
