Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Грузияга йўл олди
Ўзбекистон терма жамоаси катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинларига тайёргарликни давом эттириш мақсадида Грузия давлатининг Бакуриани шаҳридаги йиғинларга учиб кетди.
Миллий терма жамоа бош мураббийи Бахрам Мендибаев бошчилигидаги мураббийлар штаби ушбу йиғинга 15 нафар спортчини жалб қилган. Машғулотлар 11-августга қадар давом этади. Грузияга йўл олган спортчилар таркиби:
Адҳамжон Эргашев
Достон Ёқубов
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Суннатилла Ўсаров
Шарофиддин Амриддинов
Руслан Нурудинов
Акбар Жўраев
Рустам Жангабаев
Оғабек Нафасов
Оғабек Тўхтаев
Сарвар Зафаржонов
Регина Адашбаева
Турсуной Жабборова
Жамила Панфилова
Абдуллаева Шаҳло.
