Байден: «АҚШ Японияни ҳар қандай восита билан, жумладан ядровий қурол билан ҳимоя қилади»
Қўшма Штатлар Японияни ҳар қандай восита билан, шу жумладан ядровий қурол билан ҳимоя қилади.
АҚШ президенти Жо Байден Япония бош вазири Фумио Кисида билан учрашувда Вашингтон қарорини яна бир бор тасдиқлади. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатмоқда.
Бундан ташқари, минтақавий хавфсизликнинг бир қанча масалалари муҳокама қилиниб, Ҳиндистон-Тинч океани минтақасида, хусусан, Шарқий Осиёда статус-квонни куч билан ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай бир томонлама уриниш қабул қилиб бўлмас экани қайд этилди.
Шу билан бирга, Кисида ва Байден Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликнинг муҳимлигини таъкидлаб, у билан боғлиқ муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.
Шунингдек, Япония ва АҚШ раҳбарлари Жанубий Корея иштирокида ҳам икки томонлама, ҳам уч томонлама яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
