Йирик IT-компаниялари йил бошидан буён Ўзбекистонга 2 млн 800 минг доллардан кўпроқ солиқ тўлашган
Қайд этилишича, ўтган тўрт ой ичида IT-компаниялари томонидан тўланган солиқ миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар кўп.
Энг кўп солиқ тўлаган ширкатлар орасида Meta (12,1 миллиард сўм), Google (9,3 миллиард сўм), Apple (6 миллиард сўм) ва бошқалар саналган.
Солиқ қўмитаси ўтган йил декабрида 2022 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 44 миллиард 800 миллион сўм (4 миллион АҚШ долларидан кўпроқ) солиқ тўлагани ҳақида маълум қилган эди.
