Добавить новость
123ru.net
World News
Май
2023

Telegram гуруҳда нашида тарқатишда айбланган талаба йигит 3 йилга қамалди

0
8 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди томонидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 244-1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан айбланган 21 яшар Жаҳонгир Улуғмуродов 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 


Олий суд матбуот хизматининг хабар қилишича,  Улуғмуродовга тайинланган жазо муддати Жиноят кодексининг 57-моддасига (Енгилроқ жазо тайинлаш) мувофиқ равишда камайтирилган. Унга қўйилган модда санкциясида 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилгани айтилган.


Озодликда нусхаси мавжуд айблов хулосасида Тошкент Давлат иқтисодиёт университети талабаси бўлган Жаҳонгир Улуғмуродовга тегишли iPhone-Х русумли мобил алоқа воситаси шу йилнинг 24 февралида кўздан кечирилган вақтда унинг Telegram профилидан “Шаҳид бўлиб кетсак, рози бўлингиз” номли “жиҳод” ва “ҳижрат”га даъват қилувчи диний мазмундаги нашидалар топилган.


У "мазкур диний ақидапарастлик ғояларига йўғрилган нашидани 10 нафар аъзоси бўлган “Alhamdulillah” номли гуруҳга тарқатган"и айтилади.


Оққўрғондаги суд  жараёнини кузатган блогер Олимжон Ҳайдаровнинг Facebook саҳифасида ёзишича, Телеграм гуруҳ аъзоларининг биронтаси линкни очмаган, қизиқмаган ҳам, бу ҳақда гувоҳларнинг тушунтириш хатлари бор. 


"Ҳаммалари ИИБ биносига олиб келингач линкдаги қўшиқ нашида эканини билишган. Яъни Жаҳонгирнинг ҳаракати ҳеч қандай ижтимоий хавф туғдирмаган", дея суд ҳукмига муносабат билдирди Олимжон Ҳайдаров. 


Аммо Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг ИР-1719-сонли хулосасига кўра, материалдаги маълумотлар экстремистик ғоялар билан йўғрилган. Озодликда нусхаси мавжуд хулосада "уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган" и баён қилинади.




Маҳкамада гувоҳ сифатида сўроқ қилинган  Муаттар Икромова давомийлиги 4 дақиқа 38 сония бўлган нашида синфдошларнинг ўзаро ёзишмалари орасига қандай тушиб қолганини билмаслигини айтган.


Суд ишини кузатган фаолларга кўра, нашиданинг ўзбек тилидаги муқобили YouTube даги Uzbekcha Nashidalar каналига жойланган бўлиб, у Ўзбекистон Олий судининг 2021 йил декабридаги тақиқланган экстремистик сайтлар рўйхатида мавжуд эмас.


Аксари араб тилидаги матн ва мусиқалар интернетнинг ўзбек сегментида кенг тарқалган.


Шу йилнинг 30 январида 21 ёшли Сардор Раҳмонқулов 3 йил олдин синфдошига юборган диний қўшиқ (нашид) учун 5 йилга қамалган, аппеляция суди эса унга белгиланган жазо муддатини шартли қамоқ жазоси билан алмаштирган эди.




 





Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net