Лукашенко давлатга хиёнат учун мулозимлар ва ҳарбийларга ўлим жазоси берилишини кўзда тутувчи қонунни имзолади
Мазкур қонун билан террорчилик ташвиқоти ва Беларусь армиясини обрўсизлантирганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик киритилмоқда. Шунингдек, “аксилдавлат йўналиши”даги номи айтилмаган қатор жиноятлар учун 732 минг долларгача бўлган жарималар жорий қилиняпти.
Беларусь Европа қитъасидаги ўлим жазоси бекор қилинмаган ягона мамлакат бўлиб ҳисобланади. Бу мамлакатда ўтган йилнинг 90-йилларидан буён 400 дан зиёд ўлим ҳукми ижро этилган.
