«Ўйинчи» қизларнинг ота-оналари жаримага тортилди
Карманада ўқувчи қизларнинг ота-оналари жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда «Баъзи қизларга нималар бўляпти?» сарлавҳаси остида видео тарқалганганди. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси маълумот берди.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат 21 сентябрь куни Навоий вилояти Кармана тумани касб-ҳунар мактабида содир бўлган. 2 нафар ўқувчи қиз касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида ўзбекчиликка мос бўлмаган, ўзбекона урф-одатларга тўғри келмайдиган рақсга тушиб, ушбу ҳаракатларни тасвирга олган ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборган.
Ушбу ҳолатлар мутасадди раҳбарлар ҳамда вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниб, уларнинг таълим-тарбиясига оид қатъий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 41-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этилгани аниқланиб, белгиланган тартибда жаримага тортилди.
