Самарқанд ва Жиззах вилоятлари туманларида 4 баллгача зилзила кузатилди
Қайд этилишича, зилзила маркази жануби-ғарбий йўналиш бўйича пойтахт Тошкентдан 220 километр узоқликда бўлган.
Ер силкиниши кучи Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 3-4 балл, Шароф Рашидов туманида 2-3 балл, Ғаллаорол, Зомин туманлари ва Жиззах шаҳрида 2 баллдан, Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида 2-3 балл, Тойлоқ, Ургут ва Жомбой туманларида эса 2 баллга тенг бўлган.
