Туркиядаги даҳшатли ЙТҲда 19 киши ҳалок бўлди
Туркиянинг Мардин вилоятида юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲда 19 киши ҳалок бўлди, яна 26 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди, дея маълум қилди Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа.
«Мардин вилоятининг Дерик шаҳрида юк машинаси оломонни босиб кетиши натижасида содир бўлган бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлганлар сони афсуски, 19 нафарга кўпайди. Ярадорлар сони 26 нафар», – деб ёзди у ўзининг Twitter саҳифасида.
Вазирнинг сўзларига кўра, улардан олти нафарининг аҳволи оғир.
Аввалроқ Туркиянинг Анталия курорт вилоятида иккита автобус билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида камида 25 киши жабрлангани хабар қилинганди.
