Энди абитуриентлар чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин
Бунда тўплаган баллари билан танлов босқичида абитуриент аввалгидек 5 тагача эмас, балки тест синови топширган фанлар мажмуи мос келадиган чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади.
— Бунда аввало "чексиз танлов" ибораси хоҳлаган таълим йўналишини танлашни англатмайди ва бундай ўзгаришни жорий этиш учун тест синови топшириладиган фанларга, уларнинг кетма-кетлигидан қатъи назар, бир хил балл берилиши талаб этилади. Кенгроқ тушунтирилганда, "чексиз танлов" фақат тест синови топшириладиган фанлари бир хил бўлган таълим йўналишлари доирасида амал қилади. Бу ўзгариш ҳам абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини кескин оширади, - дейди Мажид Каримов.
