Добавить новость
123ru.net
World News
Январь
2021

Ихлос илмий томондан исботланганми? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Савол: Зарифбой Ражабович! Врачлар ҳар доим беморларга қуйидаги ўгитни айтишни, яъни “Докторга ихлос қилсанг, тузаласан” дейишни хуш кўришади. Айтингчи, ихлос илмий томондан исботланганми? Жавоб: Албатта! Бироқ ихлос икки томонлама бўлиши керак. Ихлос бир томонлама бўлса, яъни беморда врачга ихлос бор-у, врачда эса йўқ. Бундай вазиятларда беморнинг тузалиб кетиши ногумон. Савол: Бу қизиқ! Шу феномен исботланганми?! Жавоб: Ҳа исботланган. Биофизиклар онкологик касалликлар билан оғриган беморларда жуда қизиқ бир ҳолатни кузатишган. Бу воқеа Россияда рўй берган. Саратон касаллиги аниқланган беморни узоқ вақт самарасиз даволашади. Врачлар унинг яқинларига “Биз қўлимиздан келганини қилдик, бу касалликнинг давоси йўқ” дейишади. Кўчада ўта тушкун ҳолатда келаётган бу беморга битта монахнинг кўзи тушади. Монах ҳалиги бемордан бу хомушликнинг сабабини сўрайди. Бемор унга дардини тўкиб-сочади ва менинг яшашдан умидим жуда катта, деб йиғлаб юборади. Монах уни тинчлантириб, битта черков борлигини айтади. Ўша черковда қандайдир илоҳий куч бор. Сен ўша жойга бориб худога илтижо қил. Ундан дардингга шифо сўра” дейди. Бемор халиги монахнинг сўзларига ва ўша черковга жуда қаттиқ ихлос қўяди. Бемор ҳар гал у ерга борганида дарддан енгиллашиб бораверади ва тузалиб кетади. Бу ажойиботдан хайратга тушган бемор (у ўқиган илмли одам эди) қайтадан ўша шифохонага боради. Докторлар барча текширувларни ўтказиб, унда саратоннинг ҳеч қандай белгиларини топишмайди. Бемор бутунлай тузалган эди. Докторлар бу феноменга жавоб тополмай қолишади. Чунки рак ташхиси гистологик ва лаборатор текширувлар асосида аниқ қўйилган эди. Бу вазиятни яшашга бўлган катта умид ва кучли ихлос билан изоҳлаш мумкин. Савол: Зарифбой ака. Балки бу черковда ростдан ҳам қандайдир илоҳий куч бордир. Ўша жойни бориб олимлар текширишганми? Жавоб: Бориб кўришган! Айнан биофизиклар бу жойни бориб текширишган ва жуда қизиқ фактга гувоҳ бўлишган. Ҳалиги беморнинг тузалганини кўрган баъзи беморлар “Мен ҳам шу черковга борсам тузаларканман” деб, бу ерга қатнайверишган. Уларнинг баъзилари тузалган, баъзиларида ҳеч қандай натижа бўлмаган. Биофизиклар ўзларининг сезгир аппаратларида ўша черковда ва унинг атрофида баъзан кучли биомайдон аниқлашган, баъзида ҳеч қандай биомайдон бўлмаган. Бу ерда биомайдоннинг бир куни кучли, бир куни кучсиз бўлиб туришини аниқ исботлаб бериша олмаган. Савол: Нима учун биомайдон ўзгариб турган? Нега баъзилар тузалган-у, бошқа бировлар тузалмаган? Жавоб: Бу мақола 10 йиллар олдин қайсидир илмий журналда босилиб чиқувди. Олимлар кузатишда давом этмоқда.... деб, кейин ҳеч қандай хабар бермай қўйишди. Менимча, тузалишга қаттиқ ихлос қўйган беморлар борган куни ўша черковда кучли биомайдон юзага келган, “қани мен ҳам бориб кўрайчи, зора тузалсам” дегувчилар борганда биомайдон ўта суст бўлган. Савол: Кулади! Зарифбой ака! Балким биомайдон пайдо бўлган куни бориш керакдир?! Жавоб: Мен жиддий гапираяпман. Номи билан “биомайдон”. “Био” – тирик мавжудотларга нисбатан ишлатиладиган ибора. Тирик мавжудот бўлмаган жойда биомайдон ҳам юзага келмайди. Ижобий ва салбий биомайдонлар бўлади. Менинг фикримча, ихлос қўйган одамлар борган куни ҳалиги черковда кучли ижобий биомайдон пайдо бўлган ва рак хужайраларини йўқ қилиб соғлом хужайралар ривожланишига йўл очиб берган. Ихлоси йўқлар борган куни салбий хусусиятга эга бўлган биомайдон юзага келган ва ҳеч қандай натижа бўлмаган. Мен бу феноменни бошқача тушунтириб бера олмайман. Сиз оддий “Зумрад ва қиммат” мултфилмини эсланг. Зумрад ўрмонга ўша яхши кампирнинг ёнига ихлос билан борди ва кўп нарсага эга бўлди, Қиммат ҳам яхши кампирнинг олдига бошқа ният билан борди-ю, у билан ёмон воқеалар рўй берди. Савол. Раҳмат! Фикрингизни тушундим. Сиз ихлос икки томонлама бўлиши керак деганда, нимани кўзда тутдингиз? Жавоб: Ихлос албатта икки томонлама бўлиши керак. Мана мен ўзим билан боғлиқ воқеаларни айтиб бера қолай (бундай воқеалар “Асаб ва руҳият” номли китобда кўп келтирилган). Жуда чарчаган пайтларда бемор билан юракдан гаплашишга вақт бўлмайди, унга эътиборим пасайиб қолади, шогирдларга ҳам оддий кўрсатмалар бераман. Шундай пайтларда натижа жуда суст бўлган. Бўлмаса ташхис тўғри қўйилган ва зарур дорилар тўғри ёзилган. Шу ҳолатни беморга бўлган ихлоснинг камайганидан деб билаверинг. Демак, беморда ҳам, врачда ҳам ихлос бўлгандагина касалликни енгувчи кучли биомайдон юзага келади. Врач ўта кучли бўлса-ю, унда беморни тузатишга нисбатан ихлос бўлмаса, самарасиз ҳолатни кутаверинг. Зарифбой Ибодуллаевнинг “Асаб ва руҳият” китобидан олинди.





Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net