ИИВ ЙҲХББ 3 ойда нечта автотранспорт сотиб олганига изоҳ берди
Маълум қилинишича, 15 та Equinox AT, 20 та Cobalt GS/16МТB, 13 та Lacetti 1,5 (L-Comfort Plus), 1 та Lacetti 1,5 (L-Elegant/АТ Plus), 2 та Volkswagen Caddy (Trendline), 14 та "Автобус (SAZ HC-40) ва 16 та Мalibu-2 русумли автотранспорт воситалари сотиб олинган.
Қайд этилишича, ушбу автотранспорт воситалари фақат хизмат вазифаларни бажариш мақсадида харид қилинган.
"Барчадан, харид килинган автомашиналар сони ва нархига аниқлик киритилмаган норасмий маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмасликларини, бу билан фуқароларни нотўғри маълумотлар билан чалғитмасликларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда.
