Ҳайдовчилар ўз автомобилида тиббий ниқобсиз бўлиш мумкинми?
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг маълумқилишича, ҳақиқатдан ҳам шахсий автомобиль ҳайдовчиси машинада тиббий ниқобсиз бўлиши мумкин (такси ҳайдовчиларига тааллуқли эмас).
Аммо шу билан бирга қуйидаги шартларга риоя қилиш керак:
- ҳайдовчи автомобиль салонида ёлғиз бўлиши керак;
- ҳайдовчи фақат автомобиль ҳаракатланиши вақтида ниқобсиз бўлиши мумкин. Яъни, агар ҳайдовчи йўл четида тўхтаса, тиббий ниқобни тақиб олиши керак.
