Туркия шарқида 24 соат ичида иккита катта қор кўчиш ҳодисаси кузатилди. Ўнлаб одамлар қурбон бўлди… (ВИДЕО)
Биринчи қор кўчиши Туркиянинг Ван вилоятидаги Бахчисарой шаҳри яқинидан ўтган автомобил йўлида кузатилган. Бу фожиа 4 феврал ярим кечаси содир бўлган. Қутқарувчилар тез фурсатда етиб келганига қарамай, 5 киши ҳалок бўлди, икки киши бедарак йўқолган дея баҳоланди. Уларни эртаси куни ҳам қидиришда давом этишди.
5 феврал куни иккинчи қор кўчиши содир бўлди. Оқибатда жами 28 киши ўлим топди. Туркия ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, қор кўчган ҳудудлардан ўттиз нафарга яқин одам касалхоналарга ётқизилган. Қутқарув ишларига қуюқ туман, қалин қор ва кучли шамол жиддий халал бераётгани айтиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Австриядаги Альп тоғларида ҳам катта қор кўчган. Икки киши ҳалок бўлган, бир киши оғир жароҳат олган.
