Афғонистонда «Толибон» жангари каллакесарлари аёл кишини тошбўрон қилиб ўлдирди… (ВИДЕО)
Афғонистонда фаолият юритувчи активистларнинг гапига қараганда, яқинда мамлакатдаги дунёда фаолияти тақиқланган «Толибон» жангари каллакесарлар гуруҳи аъзолари бегуноҳ аёлни тошбўрон қилиб ўлдирган. Аёлга ҳар тош отганда, «Оллоҳу Акбар!», дея қичқиришни ҳам унутмаган. Видеороликда ҳам аниқ кўриниб турибдики, шўрлик аёл зарбалардан ўзини ҳимоя қилишга уринмоқда. Аммо шунча эркак тепасида туриб тош ирғитса, қандай қутулсин?!.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани маъмурияти қошидаги матбуот хизмати котиби ҳам ушбу ваҳшийликка баҳо бераркан, толибларнинг ишини инсониятга қарши содир этилган энг оғир жиноят дея баҳолади.
Шу воқеани ўрганиш билан Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус комиссия экспертлари шуғулланган. Айтишларича, суратга олинган ролик янги. Жиноят Афғонистоннинг Гор вилоятида жойлашган қишлоқлардан бирида содир этилган. Худди шу ҳудудда мамлакатдаги энг қашшоқлашган аҳоли вакиллари истиқомат қилади. Шунинг учун бўлса керак, нафақат «Толибон», балки яна ўнлаб радикал гуруҳлар шу ҳудудни макон қилиб олган.
Дарвоқе, аёлни тошбўрон қилишларига асосий сабаб шу бўлибдики, у аёл жангарилар билан тинчлик сақлаш масаласида музокаралар олиб боришни истаган экан.
Астағфирилло!!!
