Добавить новость
123ru.net
World News
Ноябрь
2019

Ўзбекистонда 3 даражали пенсия тизими жорий қилинади

???? Каналга қўшилинг! ????

https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Фото: Президент матбуот хизмати Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь, пайшанба куни аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Сўнгги икки йилда ижтимоий нафақа оладиганлар сони 1,3 бараварга, нафақа миқдори 2 бараварга оширилгани, ишлаётган пенсионерларга пенсияни тўлиқ тўлаш тартиби жорий қилингани қайд этилди. Таъкидланишича. тизим билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда. Жорий йилнинг тўққиз ойида Халқ қабулхоналарига ижтимоий нафақалар тайинлаш билан боғлиқ 36 мингта шикоят бўлган. Ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламини аниқлаш, ҳисобга олишнинг ягона мезони йўқ. Пенсия ва нафақалар миқдорини белгилашда муҳим омил бўлган истеъмол савати ва яшаш минимуми жорий қилинмаган. Ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар бўйича бепул даволаниш учун бериладиган ордерлар ҳар доим ҳам эҳтиёжманд фуқароларга етиб бормаяпти. Бундай ҳолатлар аҳолининг ёрдамга муҳтож қисмига уй-жой ажратиш, мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар бадалидан озод қилиш каби масалаларда ҳам учрайди. Меҳрибонлик уйида тарбияланган ёшларни уй ва иш билан таъминлаш, ёлғиз кексаларни парваришлаш, доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш борасида ҳам камчиликлар бор. Фото: Президент матбуот хизмати Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги ишларни координация қиладиган яхлит тизим йўқ, бу масалалар билан ўттизга яқин давлат идоралари, ташкилотлар ва комиссиялар шуғулланмоқда. Йиғилишда халқаро тажриба асосида бу соҳада бутунлай янги тизимни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Бунинг учун, аввало, ижтимоий кўмакка муҳтожларни аниқлаш ва уларни ҳисобга олиш, тўловларнинг манзиллилигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитасига халқаро ташкилотлар экспертларини жалб этиб, истеъмол савати ва яшаш минимумини ҳисоблаш тартиби ҳамда истеъмол меъёрларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Уни аввал муайян шаҳар ва вилоятларда тажрибадан ўтказиб, кейин амалга киритиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини аниқлаш ва нафақа тўлашнинг аниқ мезонларини (индикаторларини) жорий этиш, ижтимоий ёрдам олувчиларнинг ягона реестрини шакллантириш бўйича топшириқлар берилди. Қайд этилишича, бу реестрнинг афзаллиги шундаки, солиқ, ички ишлар, кадастр, банк, соғлиқни сақлаш, пенсия, меҳнат, коммунал ва маҳалла идоралари маълумотлари ягона базага бирлаштирилади. Натижада ҳужжатларни йиғишга кетадиган вақт ҳозирги бир неча кундан бир неча соатга қисқаради, фуқаролар битта идорага мурожаат қилиш билан барча масалаларни ҳал эта олади. Ижтимоий ҳимоя фақат нафақа тўлаш билан кифояланмасдан, балки муҳтожларнинг «оёққа туриши»га кўмаклашиши лозимлиги таъкидланди. Мисол учун, ногиронлиги бўлган шахсларга тегишли меҳнат шароити яратиб бериш орқали уларнинг 80 фоизини фойдали меҳнатга жалб қилиш мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ногиронлик гуруҳлари бўйича касблар классификаторини қайта кўриб чиқиш, уларнинг ишлашига қўшимча имкониятлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшларнинг ижтимоий мослашуви, шу жумладан, уларни иш билан таъминлаш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Ижтимоий суғурта тизимини ислоҳ қилиш, шунингдек, уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтиш орқали пенсия бадалини тўлашдан манфаатдорликни ошириш зарурлиги таъкидланди. Бунда, биринчи даражада давлат минимал пенсия миқдорини белгилайди. Иккинчи даражада ходимнинг иш ҳақидан муайян сумма ушланиб, унинг шахсий ҳисоб-варағида тўпланади ва Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган фоиз ҳисоблаб борилади. Учинчи даражада ходим пенсия жамғармасига ажратиладиган маблағ миқдорини ўзи белгилайди. Бу тизим қўлланилса, фуқаро кафолатли давлат пенсиясини олиш билан бирга ўз хоҳишига қараб, пенсия ёшида қанча пенсия олишини ўзи белгилаш имконига эга бўлади. Шу боис Молия вазирлигига Жаҳон банки ва нуфузли молия ташкилотлари экспертлари билан ҳамкорликда пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш, шунингдек, ижтимоий суғурта турларини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди. Давлат раҳбари ҳозирги тизимни «шок терапияси» усулида ислоҳ қилиш аҳолининг ҳар хил қатламига турлича таъсир этишини алоҳида таъкидлаб, мутасаддиларга 2030 йилгача аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди. Бунинг учун 2020 йил биринчи ярми якунигача аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича янги тизимни ҳар бир ҳудудда экспериментдан ўтказиш вазифаси қўйилди. Ёлғиз кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, яшаш жойи бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари фаолиятини такомиллаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича чора-тадбирлар белгиланди.





Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net