Эронда кучли ер силкиниши кузатилди. Қурбонлар бор…
Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятида 7 ноябрдан 8 ноябрга ўтар кечаси магнитуда кучи 5, 9 баллга тенг зилзила содир бўлди. Бу ҳудуд Тебриз шаҳридан 120 километр узоқликда жойлашган. Эрон журналистларининг ёзишича, кучли ер силкинишидан сўнг бир неча ўнлаб афтершоклар бўлиб ўтди. Уларнинг магнитуда кучи ҳам 5 баллдан кам эмасди.
Зилзила оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. 120 нафардан зиёд одам турли даражада жароҳатлар олди. Элликка яқин уй-жой вайронага айланди. Ҳозир ушбу ҳудудда 40 тадан ортиқроқ қутқарув отрядлари иш олиб бормоқда. Қурбонлар ортиши эҳтимолга яқин. Сабаби, вайрон бўлган уйлар остида яна кўплаб фуқаролар қолиб кетган бўлиши мумкин.
