Бекобод шаҳрида уч ўсмир кафедаги хўрандаларга пичоқ билан ҳужум қилди…
Бу воқеа 5 ноябр куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳри, 13- массивда жойлашган «Моҳинур» кафесида содир бўлган. Уч нафар 17 ёшли ўсмир кечаси тахминан соат 00: 30 да кафега кириб бориб хўрандаларга ҳужум қилган. Уларни қўл ва оёқ ёрдамида калтаклаб, камига пичоқ ёрдамида тан жароҳатлари етказишган.
Милиция ходимлари томонидан ташкил этилган тезкор тадбир натижасида уч босқинчи қўлга олинди. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Ўсмирларнинг барчаси айбини бўйнига олди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
