Добавить новость
123ru.net
World News
Ноябрь
2019

Кобулдагилар Тожикистонга ИШИД жангарилари Афғонистондан кириб келганини инкор этишди

???? Каналга қўшилинг! ????

https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
6 ноябрга ўтар тунда Тожикистондаги чегара заставасига ҳужум уюштирган жиноий гуруҳ афғон-тожик чегарасидан ўтмаган. Бу ҳақда Афғонистон куч тузилмаларидаги бир неча манбаларга таяниб «Независимая газета» хабар берди. Уларнинг сўзларига кўра, террорчиларнинг излари Афғонистон ташқарисида. Аввалроқ Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 6 ноябрга ўтар тунда қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Хабарда айтилишича, ҳужум «Султонобод» чегара отряди ҳарбий қисмининг Ишкободдаги 4-сонли чегара заставасига амалга оширилган. Ҳужум оқибатида чегарачи ва милиция ходими ҳалок бўлди, қуролли жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси йўқ қилинди, беш нафари қўлга олинди. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси берган маълумотга кўра, Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилган шахслар ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари бўлган. Улар Тожикистонга Афғонистон томондан ўтиб келишган. Аммо вазиятдан яхши хабардор бўлган Афғонистон куч ишлатиш тузилмалари ходимлари ИШИД жангарилари Тожикистонга Афғонистон ҳудудидан ўтганлиги ҳақидаги бу таъкидни рад этди. «ОАВ хабарида тилга олинган, ИШИД жангарилари Тожикистонга Қундуз вилоятининг Қалаи Зол уезди орқали кириб келганлиги айтилган давлат чегараси участкаси Афғонистон томонидан ҳам, Тожикистон томонидан ҳам қаттиқ қўриқланади. Бизнинг хизматларимиз нафақат 20 кишилик гуруҳ, балки бир кишининг ҳам чегарадан ўтишга уринишини сезган ва бунга йўл қўймаган бўларди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, Қалаи Золдаги чегара участкасини ноқонуний равишда кесиб ўтиш жуда мушкул: жангарилар бунинг учун Панж дарёси орқали ўтишлари керак бўларди, бу эса ишонинг, осон эмас, айниқса йигирма кишилик гуруҳга», - деди афғонистонлик куч ишлатиш тизими ходимларидан бири. «Бу бўлмағур гап. Уларнинг чегарадан ўтишганини биз ҳам, тожик ҳамкасбларимиз ҳам билган бўларди. Бизнинг агентура имкониятларимиз чегара атрофидаги ҳудудларда нималар содир бўлаётгани ҳақида тўлиқ маълумот олишга етади», - деди яна бир афғон махсус хизмати ходими. Яна бир суҳбатдош эса «бу жангариларнинг изи Афғонистон ташқарисида» эканлигини айтди. «Бу одамлар аниқ Афғонистондан ўтишмаган. Эҳтимол, ушбу гуруҳ Тожикистон ҳудудида шакллангандир. ИШИД бунга қанчалик алоқадорлигини айтиш қийин. Қўлга олинганлар борлиги яхши, демак, муҳим кўрсатмалар олинади. Тожик ҳамкасбларимиз бу маълумотларни биз билан бўлишади деб умид қиламан», - деди у. ИШИД Тожикистонда содир этилган террорчилик ҳаракати учун жавобгарликни ўз зиммасига олмагани ҳам эътиборли жиҳатлардан бири. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси баёноти бўйича «Толибон» вакиллари ҳам сукут сақламоқда. Толиблар мавқеи учун бу баёнот кучли сиёсий зарба бўлиши мумкин. Чунки қарийб бир йилдан буён «Толибон» вакиллари Шимолий Афғонистонда ИШИД яксон қилинганини таъкидлаб келишади. Бунинг устига, толиблар ва уларга сиёсий хайрихоҳлар Афғонистондаги ИШИД таҳдидига айнан «Толибон» самарали қаршилик кўрсата олишига ва шунга мувофиқ, террорчилар Афғонистон ҳудудидан МДҲ давлатларига ўтиб кетишининг олдини олишига ишонишади. Россиянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов бир неча йилдан буён Россия ва толиблар айнан ИШИДга қарши курашда ҳаммаслак эканлигини ва «Толибон» жангарилари бу вазифани самарали уддалашини таъкидлаб келади. Аммо Тожикистон расмий вакилларининг 6 ноябрда юз берган ҳодиса тўғрисидаги баёноти Замир Кабуловнинг таъкидлари тўғри эмаслигини, толиблар ИШИДга қарши курашда кучсиз эканлигини ва «Толибон» Афғонистон шимолини ИШИДдан тозалаганини айтиб ўз ҳамкорларини алдаб келаётганини кўрсатади. «Бундай нозик сиёсий вазиятда Россия ТИВ раҳбарлари афғон куч тузилмаларининг нуқтаи назарларини қўллаб-қувватлаши фойдалироқ бўлади, аммо бу расмий Кобул билан «совуқ уруш» олиб бораётган одамлар учун руҳий жиҳатдан осон бўлмайди», - деб фикр билдирди афғонистонлик сиёсий экспертлардан бири.





Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net