Добавить новость
123ru.net
World News
Октябрь
2019

“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: “АБАДИЙ ДЎСТЛИКНИ ИСТОВЧИ АРВОҲ…”

0

— “Мен, — дейди ярославллик Инна Игнатева. — Ҳозирги айтмоқчи бўлганларимни исбот қилиб бера олмайман. Лекин улар ҳақида гапирмай ҳам тура олмайман…”

 

ЭСКИ УЙ

 

Онаси икковлари туман марказига кўчиб ўтишганда Инна ўн тўрт ёшда эди. Улар революция давридан қолган уйнинг битта хонасини ижарага олишди. Уй эгаси Игорь Старцев Инна қатнай бошлаган янги мактабда расмдан дарс берарди. У қизга ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган тарихий расмларни кўрсатди, шу касбни ўргатишга ваъда берди. Булардан, албатта Инна хурсанд эди. Аммо қўшни болаларнинг айтишларига қараганда, улар яшай бошлаган эски уйда арвоҳлар изғиб юрармиш. Кимдир уй эгалари қарғишга қолганини ҳам шипшитиб ўтишди…

Бир куни Стацев Иннани чойга таклиф қилди. Ёнида Сергей исмли кексароқ киши ҳам бор эди. Маълум бўлишича, у ҳам расм чизишга, тарихий асарларга қизиқаркан…

Суҳбат пайтида негадир Старцев Сергей амакини граф деб атади. Инна ҳайрон бўлди. Лекин ичидагини уларга сездирмади. Сездики, бу ерда бир гап бор. Уй эгаси, Сергей амакининг ўзини тутишлари, ғалатомуз суҳбатлари қизни ҳушёр торттирди…

Эртасига кечқурун Инна тўрт нафар бирга ўқийдиган болаларни ёнига олиб боққа чиқди. Уларнинг мақсади арвоҳлар борми-йўқми, текшириб кўриш эди.

Ҳаммалари дарахтга чиқиб астойдил жойлашишди. Бир маҳал… Ҳовлида кўплаб одамлар пайдо бўлди. Ҳа, бу ерда аёллар ҳам эркаклар ҳам кўпчиликни ташкил этарди. Ҳаммалари узун кийимларда. Ўртада ранглари оқариб кетган бир эркак ётар, чамаси оғир касал эди.

Шу пайт ўртага Сергей амаки чиқиб келди. Қўлида яшил матога ўралган нимадир бор эди. Ўртага чиқиб ётган кимсанинг тепасига келгач, матони очди. Шу заҳоти ҳаммаёқ ёришиб кетгандек бўлди. Ҳатто, бу ёруғликни кўриб дарахтда ўтирган болалардан бири пастга қулаб тушди. Унинг кетидан бошқалари ҳам. Фақат Иннагина қимирламай ўтираверди.

Ёруғлик қандай тезликда пайдо бўлган бўлса, шундай йўқолди. Лекин… Инна сездики, У ердаги одамларнинг ҳаммаси уни кузата бошлашди. Ҳа, улар орасида Старцев ҳам бор экан. У Инна томонга қараганча нуқул бош чайқаб қўярди. Қўрқиб кетган қиз жонҳолатда ўзини пастга ташлади…

Эртаси куни Инна мактабга бормади. Синфдошлари уни кўргани келиб айтишдики, Старцев ишдан бўшаб, Ветров икковлари қаергадир кетиб қолишганмиш…

Ўша куни яна биргалашиб томга чиқишди. У ерда Старцев унутиб қолдирган эски фотосуратлар ётарди. Улар орасида Ветров ҳамда Старцевларнинг ҳам суратлари бор эди. Фақат суратлар ХХ асрнинг бошларида олинган. Айниқса, Ветровнинг сурати остидаги “Граф К” деган ёзувни кўрган болалар ҳайратдан қотиб қолишди… Ажабланарлиси шундаки, улар аллақачонлар оламдан ўтган бўлишлари лозим. Хўш, нега унда икковлари ҳам ҳамон тирик?..

 

ТАСОДИФИЙ УЧРАШУВ

 

Эски уйдаги воқеалар тез орада ҳамманинг эсидан чиқди. Лекин Инна иккала суратни ҳам ҳар эҳтимолга қарши асраб қўйди. Чунки Старцевнинг жўнаб қолишида ўзини айбдор деб ҳисоблар, қачонлардир кўриб қолсам албатта кечирим сўрайман деб кўнглига тугиб қўйганди…

Шундай бўлди ҳам. Улар Ярославлда учрашиб қолишди. Ўшанда Инна ҳам қайсидир суратлар кўргазмасида иштирок этиш учун борганди. Қараса, Сергей Ветров турибди. Ҳаяжондан сал бўлмаса йиқилиб тушаёзди. Ветров унга бир конверт тутқазди. Инна четроққа ўтди-да, конвертни очди. Унда собиқ муаллими Старцевнинг битиклари мавжуд эди.

— Биз, — деб ёзганди Старцев. — Ҳар доим одамлар орасида турли исмлар билан яшашимиз лозим. Минг йиллар, ўн минг йиллар ўтар, аммо биз сизлар билан биргамиз. Биз абадий дўстлик тарафдоримиз. Илтимос, мени қидириб овора бўлма. Чунки бу сен учун катта хавф туғдириши аниқ. Мен эса, сенинг азобланишингни, қийноқлар гирдобида қолишингни истамайман. Фақат шуни билгинки, мен аслида Старцев эмасман. Бу шунчаки ўйлаб топилган исм холос. Мен минг йиллардан бери мавжудман. Аслида собиқ графларданман. Алвидо!..

Инна бу сўзларга ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмай ҳануз бош қотиради. Лекин шундоқ ёнида Старцев деярли ҳар куни туришини юракдан ҳис этиб туради.

Лариса КУРОЛЕСОВА

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net