Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларининг кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакли учун жорий йилги тест синовлари 29 июлдан 15 августга қадар ўтказилди. Мазкур жараён Республикадаги мавжуд 60та олий таълим муассасалари ва уларнинг 30та филиаллари бакалавриатига талаба бўлиш истагида ҳужжат топширган абитуриентлар ўртасида кечди. Бугун, 21 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Давлат тест маркази вакиллари иштирокида журналистлар учун ўтказилган брифингда маълум қилинишича, бу йил 1 миллион 66 минг 925 нафар абитуриентдан ариза тушган ва улар рўйхатдан ўтиб, маълумотлар базасига киритилган. Бу йил ҳужжат топширган абитуриентлар сони ўтган йилдагига нисбатан 250 минг нафарга кўпроқ бўлди. Танлов бўйича бир ўринга 10 нафардан ортиқ абитуриент тўғри келди. Кундузи ва кечки таълим шакли бўйича 731 минг 918 нафар, сиртқи таълим шакли бўйича эса 335 минг 7 нафар абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди. 979 минг 470 нафар абитуриент тест синовларида қатнашиши режалаштирилган бўлиб, шундан 954 минг 75 нафари имтиҳонда бевосита иштирок этди. Kun.uz мухбири хабар беришича, жараён вақтида тартиб-қоидаларни бузган 465 нафар абитуриент синовдан четлаштирилган, ноўрин хатти-ҳаракати орқали хатоликка йўл қўйган 20 нафардан ортиқ гуруҳ назоратчиси билан тузилган шартномалар бекор қилинган. ДТМ бошқарма бошлиғи Барно Ражабов нима учун жорий йилда мандат кечикаётганига изоҳ бераркан, жорий йилда ҳар бир абитуриент бир пайтда учта олий ўқув юртига ҳужжат топшириши илк марта йўлга қўйилгани ва шу боис ҳам мандат тест жараёнлари якунланганидан сўнг бир ҳафта ичида эълон қилинишини таъкидлади. Шунингдек, у ҳалигача айрим имтиёзларни учта йўналишда қўллаш тартиби расман маълум эмаслиги, Фарғонадаги «Темурбеклар мактаби» битирувчилари алоҳида квотада қабул қилинадими ёки асосий квота ичидами, бу ҳам ноаниқлигини айтиб, мазкур ҳолатлар ҳам якуний натижалар кеч чиқарилишига сабаб бўлаётганини билдирди. Барно Ражабовнинг қайд этишича, ДТМда икки кун мобайнида мандатни эълон қилиш имконияти мавжуд. Эслатиб ўтамиз, 14.05.2019 йилдаги Президент қарори бўйича, тест синовларининг жавобларини эълон қилишнинг охирги муддати - 22 август. Қонун ҳужжатларида тест синовлари натижаларини ортга суриш ҳақида бирорта қоида йўқ.
123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.
123ru.net — международная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.
Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).
123ru.net — живые новости в прямом эфире!
В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.