Добавить новость
123ru.net
World News
Август
2019

«Учар товуқлар» ёхуд мактабгача таълим муассасаларида аҳвол қандай?

0

Самарқанд вилоят ҳокимлигининг аппарат йиғилишида берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида туман ишчи гуруҳи томонидан бир қатор мактабгача таълим муассасаларидаги аҳвол ўрганиб чиқилди.

Афсуски, текширув олиб борилган 4 та МТМнинг бирортасида ҳам бу борада бирон бир ижобий ҳолатлар кузатилмади. Ачинарлиси, муассаса таомномасида кўрсатилган барча маҳсулотлар айниқса, гўшт маҳсулотлари болажонларга тўлиқ етказиб берилаётгани йўқ. Мисол учун Хожа Аҳрори Вали маҳалласида жойлашган 1 – мактабгача таълим муассасасида (мудираси Лазиза Акобирова) таомнома бўйича 180 нафар боланинг овқатига 18 кг гўшт солиниши керак бўлган ҳолда биринчи овқатга бор – йўғи 5 кг товуқ гўшти солинган. Соат 11:00 дан ўтган бўлишига қарамай иккинчи овқатни тайёрлашга ҳали киришилмаганлигини қандай изоҳлаш мумкин. Ёки «табака» бўлишини билган товуқлар қанот чиқариб «учиб» кетдимикан?

Фақат бу эмас, муассасада санитария – гигиена қоидаларига риоя этиш ҳам талаб даражасида деб бўлмайди. 3-ўрта гуруҳда канализация тармоғи ишламаётганлиги боис, ҳаммаёқни бадбўй ҳид эгаллаб олган. Мазкур ҳолатга ходимлардан изоҳ сўралганда, негадир жавоб беришдан бош тортишди. Гуруҳларда қайнатилган сув ташкил этилмаган. Қўшкўприк маҳалласидаги 25 – МТМда (мудира Санобар Мирсаидова) ҳам аҳвол бу ердагидан яхши эмас. Ободончилик ишлари ўлда-жўлда бўлиб ётибди. Иккинчи овқатни ташқарида (ўчоқда) санитария қоидаларига зид тарзда тайёрланаётганлиги гувоҳи бўлдик. Муассасада ёнғин хавфсизлиги ҳолатини кўздан кечирганимизда, 4 нуқтали газ плитаси мавжуд бўлиб ундан ҳавосўргичсиз ва резина шланг орқали фойдалаётганлиги маълум бўлди. Фавқулодда ҳолат пайтида ёки ёнғин содир бўлганда бинодаги моддий бойлик ва инсонларни қутқарув режаси тасдиқланмаган. 1 дона ОП-3 ёнғин ўчириш воситаси ҳам носоз аҳволда. Ёнғинга қарши ҳовуз мавжуд бўлса-да, сув билан тўлдирилмаган, ичини бегона ўт босиб ётибди.

Ипакчи маҳалласида жойлашган 13-МТМдаги аҳвол бунданда ачинарли. Муассаса ҳовлисида бегона итлар дайдиб юрибди. Бу эса болалар ҳаётига катта хавф солиши на боғча ходимлари ва на тегишли идора мутасаддиларини хаёлларига ҳам келмаяпти. Ҳовли бегона ўтлардан тозаланмаган, ободонлаштириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Ўша куни боғчада 48 нафар тарбияланувчиларга овқат тайёрланган бўлиб, ҳақиқатда 58 нафар болаларга тарқатилганлиги аниқланди.

Ёнғин хавфсизлиги ҳолатини ўрганиш жараёнида боғча куз-қиш мавсумига мутлақо тайёр эмаслиги маълум бўлди. Шунингдек Миришкор маҳалласидаги 9-МТМда ҳам худди юқоридагилар каби ҳолат ва манзараларни кузатиш мумкин. Бу эса бугун тумандаги кўпгина мактабгача таълим муассасаларидаги аҳвол ўта қониқарсиз, талаб даражасида эмаслигидан далолат беради. Хўш, бунга асосий сабаб нима? Кимларнинг айби билан аҳвол шу даражага етган? Қайд этилган камчиликлар қачон бартараф этилади?

Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net