Диққат, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов оламдан ўтгани ҳақида хабар тарқалди…
Шу ҳақда Евроосиё муаммолар мониторинги маркази директори Ослан Рубаевнинг хабарига асосланиб, «Говорит Москва» нашри расман маълумот тарқатган.
Рубаевнинг гапига қараганда, унга Ашхободда фаолият юритувчи тадбиркорлар хабар беришган. Улар айтишганки, махсус хизмат ташкилотида танишлари бор. Ўша танишлари Туркманистон раҳбари меҳнат таътилига чиққач, шу йил 20 июл куни оламдан ўтганлигини баён қилишган. Президентнинг ўлимига буйрак хасталиги сабаб бўлибди.
Гурбангули Маликгулевич Бердимуҳамедов 1957 йил 29 июн куни Ашхобод вилоятида таваллуд топган. 2007 йил 14 феврал куни Туркманистон президенти сифатида фаолият бошлаган.
lenta. ru
