Бу дорилар юракка фойдали, аммо бошқа аъзоларнинг кушандасидир…
Европа олимлари юрак хасталикларига қарши курашувчи бир қатор дори воситаларининг бошқа аъзоларга зарари масаласида изланишлар ўтказди. Бунга кўра:
1. АСПИРИН — Қон айланишини яхшилайди. Аммо ошқозон яраси, ичаклар эрозияси ва бошқа хавфли хасталикларни келтириб чиқаради.
2. Сийдик ҳайдовчи дорилар — Артериал қон босимини туширади. Бироқ қондаги электролитларни йўқ қилади. Оқибатда одам лоҳаслик, бош айланиш, айрим ҳолларда юрак оғриши кабиларни бошдан ўтказади.
3. Гликозидлар — Асосан аритмияга қарши курашади. Лекин юрак ритми ва импульсларига салбий таъсир ўтказади.
4. Нитроглицерин — Юрак хасталикларига қарши курашда фойдали. У беморни тинчлантириб, юрак оғриғини маълум муддатга пасайтириш қувватига эга. Афсуски, кучли бош оғриғи, артериал қон босимининг кескин тушиб кетишини таъминлайди.
Шунинг учун олимлар юрак хасталигига йўлиққан беморларга имкон борича табиий маҳсулотлар истеъмол қилишни маслаҳат беришади. Масалан, калий томчи дориси ўрнига шафтоли ва ўрик ейиш кўпроқ фойда беради. Ёнғоқ, бодом, писта кабилар юракка қувват берувчи дориларнинг ўринни босади. Гипертонияга қарши курашда наъматак дамламаси, тарвуз парҳези кабилар муҳим аҳамиятга эга.
Саломат бўлинг!