Президентнинг айтишича, собиқ бош прокурор Отабек Муродов порахўр экан…
Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил 21 июн куни Олий Мажлис Сенатида сўзга чиқиб, собиқ бош прокурор Отабек Муродов масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Президентнинг айтишича, собиқ прокурор вилоят ҳокимларининг биридан жами 100 минг доллар миқдорида пора олган экан.
— Агар прокурорлар жиноятга қўл урса, — деди президент. — Мамлаатда ҳеч қачон ҳеч нарса ўзгармайди, тараққиёт бўлмайди. Мана, собиқ прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Тўғри қилинди. Чунки у бир вилоят ҳокимидан пора олдими, бошқаларидан ҳам албатта олган бўларди. Эссиз, мен унга жуда ишонгандим-а!.. Билиб қўйинг, мен ё прокуратура деган ташкилотни ёпиб ташлайман, ё улар одамга ўхшаб ҳалол ишлашади…
Эслатиб ўтамиз, Отабек Муродов республика бош прокурори вазифасидан шу йил 20 июн куни маҳрум этилди.
